Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова Владимир Путинга президентлик гувоҳномасини топширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сизни президентлик сайловидаги ишончли ва тоза ғалаба билан табриклайман», — деди Памфилова Путин билан учрашувда.
Ўз навбатида, Путин «мамлакат учун ўта муҳим бўлган вазифа»ни бажарганлиги учун Марказий сайлов комиссияси раиси ва унинг ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)