Жанубий Корея маҳаллий телевидениеси мамлакатнинг коррупцияда айбланаётган собиқ президенти Пак Кин Хе устидан суд қарори ўқиб эшиттириладиган мажлисни жонли эфирда намойиш этади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Аввалроқ, мамлакат Олий суди суд залидан тўғридан-тўғри трансляция қилиш қоидаларини ўзгартирди. Ўзгартиришларга кўра, зарурат бўлганда суд залидан тўғридан-тўғри трансляцияни ташкил этиш мумкин.
Пак Кин Хе 2017 йилнинг апрель ойида ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 18 та пункти, хусусан коррупцияда, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Мамлакат прокуратураси Пак Кин Хени 30 йилга озодликдан маҳрум этишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)