Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонидаги хонадонлардан бирида 1 апрель куни рўй берган жанжал қотиллик билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 00:30 атрофида қўрғоннинг 29-даҳасида яшовчи уй бекаси, 1979 йилда туғилган Р. Маҳматқулова уйидаги можаро асносида таниши, 1978 йилда туғилган Х. Тепабаевнинг кўкрагига пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Х. Тепабаев воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Р. Маҳматқулова қўлга олинди.
Изоҳ (0)