Навоий шаҳрида яшовчи Роҳат Қувондиқова (исм-шариф шартли) олий маълумотли ўқитувчи бўла туриб, судхўрликни ҳам ўзига касб қилиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўқитувчи муайян вақтдан бери кўп «мижоз»ларига фоиз эвазига керакли миқдордаги пулдан қарашиб турди. Аммо шу орада унинг бошқа бир ҳийласи чиқди. Яъни, бир вақтлар қарз олганлар орасидан тўрт аёлни танлаб, гўёки қарздорлар унинг миллион-миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгану, ҳанузгача алдаб бермай юргани ҳақида ички ишлар органларига хабар қилди.
Текширувлар давомида ўқитувчи опа тўрттала аёлга ҳар ойда берилган суммадан 10 фоиздан устама олиш шарти билан пул бергани, қарздорлар тузилган «битим» асосида омонатни эгасига қайтаргани, Қувондиқова эса аёлларга туҳмат қилгани ўз исботини топди.
Мазкур ҳолат юзасидан Роҳат Қувондиқовага нисбатан Жиноят Кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)