Россия Ўзбекистонга синов тариқасида нефть етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Март ойида етказиб берилган хом ашё ҳажми 11,1, йил бошидан бери эса 36 минг тоннани ташкил этди.
Маълумот учун, 2017 йилда Россиянинг Ўзбекистонга нефть экспорти 68,2 минг тоннага тенг бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Россиядан Ўзбекистонга синов тариқасида нефть етказиб берилиши тўхтатилганди.
Изоҳ (0)