Жанубий Кореянинг етакчи қурилиш компанияларидан бири Hyundai Engineering & Construction Co. Ўзбекистонда электр станцияси қурилиши танловини ютиб олди. Бу ҳақда «Spot» хабар бермоқда.
Hyundai E&C 2 апрель, душанба куни «Ўзбекэнерго» АЖдан 450 мегаваттлик электр станцияси қурилиши лойиҳасига тегишли мактуб олган.
Электр станцияси Навоийда жойлашиб, 540 миллион долларлик лойиҳа қурилишига 38 ой вақт сарфланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)