• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Феруза Нормaтова: Оилам тинчлиги учун санъатдан воз кечишга тайёрман

    MyDay актриса Феруза Нормaтова билан интервью уюштирди. Қуйида актрисанинг санъат ва санъаткорлар ҳақидаги фикрлари, танқидга муносабати билан танишишингиз мумкин.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    —Кўпроқ театрда фаолият олиб борасиз. Сиз учун спектаклда рол ижро этиш қийинроқми ёки кинодами? 

    — Албатта спектаклда. Чунки томошабин кўз олдида жонли ижро. Ҳозир «Дийдор» театр-студиясида режиссёримиз Баҳодир Йўлдошев бошчилигида «Аршин мол олон» спектаклини саҳналаштирдик. Унда ашула ва рақслар жонли. Бундан ташқари, саҳнамиз томошабинга жуда яқин. Кинода тўхташ мумкин, қайта дубл бор. Лекин саҳнада бунинг имкони йўқ. Шунақа пайтлар бўлади, ҳаяжонланганимиздан гапимиз ёдимиздан кўтарилади. Баҳодир Йўлдошевни услублари ўзгача. Аввало ҳар бир ролни ўзимиз чин дилдан ҳис этиб, мазза қилишимизни истайдилар, уқтирадилар.

    — Дийдор театр-студиясидаги фаолиятингиз ҳақида бироз гапириб берсангиз.

    — Ўзбек Давлат драма театрида ишлаганимда, 7 ой малака ошириш мақсадида «Дийдор»га қатнаганмиз. Ўша пайтлардан шу ерга меҳрим тушган, ишлагим келарди. Муддатимиз тугаб, у ердан кеттик. Ҳеч қанча ўтмай, иш жойимдан бўшадим ва шу вақтда менга Акбархўжа Расулов телефон қилиб, «Юлдузли тунлар» спектаклида рол ижро этишга таклиф қилди. Жуда хурсанд бўлдим. 3 ой давомида спектаклнинг тайёргарлик жараёнларига қатнашиб юрдим. Суратга олиш ишлари билан кўп банд бўлар эдим. Бир куни режиссёримиз мени чақириб, менга театр муҳимроқми ёки съёмкаларми, ўйлаб кўришимни маслаҳат бердилар. Ўйлаб кўрдим ва шу ерда ишлашга қарор қилдим. Биласизми, кинода кўплаб рол ижро қилган бўлсам ҳам, лекин биргина «Юлдузли тунлар»да ҳис қилганларимни уларда туймаганман. Бу ерга келган инсоннинг умуман кетгиси келмайди.

    — Сиз учун драматик ролларни ижро этиш қийинроқми ёки комедикми?

    — Тўғриси комедия қийинроқ. Драмада кўзёш деймиз, лекин бу унча муҳиммас. Ҳар бир инсонда дард-ташвиш бор. Рол ижро этаётганингизда ҳам ўзингиздаги муаммоларни эслайсиз, ўшанга берилиб кетасизда. Комедияда томошабинни ҳолати билан қизиқиб турасиз, кулмаса ўйланасиз.

    — Сиз рол танлашда биринчи навбатда нимага эътибор берасиз? Ижодий жамоагами, сценарийгами ёки гонорарга? 

    — Ҳозирда биринчи навбатда сценарийга, кейин ижодий жамоа ва сўнгида гонорарга аҳамият бераман. Авваллари фарқи йўқ эди. Яқинда суратга тушган «Ўгай она», «Фитна» сериалларининг сценарийси бошқаларникига қараганда яхши бўлгани учун розилик билдирдим. Кейин актёрлар жамоаси ҳам яхши танланган.

    — Интервьюларингизда ҳар ким ўз ишини қилсин деб кўп гапирасиз. Лекин ўзингиз бошловчилик қиласиз. 

    — Халқимизда бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган нақл бор. Бу ҳаммага тегишли. Айтмоқчи бўлганим, қайси ишга бош қўшманг, албатта масъулиятни ҳис этинг. Соҳани ҳурмат қилиш керак. Сухандонликни бошлаганимдан бери изланаман. Тажрибали сухандонлар билан шерик бўлганимда, албатта, улардан ўрганишга ҳаракат қиламан. Юқоридаги айтганларим эса ўзи бошқа соҳа эгаси бўлиб, санъатга ҳам кириб, лекин соҳани ҳурмат қилмайдиганлар ҳақида.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    — Бунда аниқ шахсларни назарда тутганмисиз? — Албатта. Кўрганман, биламан шунақа актрисаларни. Бир даврада ўтириб қолганимизда, ўзини жуда зўр актриса ҳисоблаб, димоғланиб кетганларини кузатаман-да. Ваҳоланки, бизда қандай профессионал актёр ва актрисалар бор. Бир нарсани хоҳлайман, шу касб орқали нон ейишяптими, уни ҳурмат қилишлари керак. Санъатни осон деб, ижрони камситишларини истамайман.

    —«9-рақамли бемор» фильмининг сценарийсини дадангиз билан бирга ёзгансизлар. Шу фильм яралишига нима туртки бўлган? 

    — Атрофда кўрган-билганларим бунга туртки бўлган. Беморлар учун далда сифатида яралишини истаганман бу картинани. Мен айтиб берганларимни, дадам қоғозга туширган. Картина комедияга ўхшаш жанрда бўлиб қолган. Лекин мақсадимиз умуман бошқа эди.

    — Асл мақсаддан чалғишга нима сабаб бўлди?

    — Шошилдим, шекилли. Пухта қилишим керакмиди? Тўғри, Дурдона Тўлаганова ҳаракат қилдилар. Аммо мен кўрганим бошқа эди, у кинода асл ҳолича чиқмади, комедияга тортиб кетди. Актрисалар ҳам ижроларида кўп импровизация қилишди. Лекин, улар руҳий хаста беморларни аслида қандай эканини кўрмаган-ку. Улар тасаввурларида бу ҳолат жуда кулгили эди. Уларнинг дунёси, яқинларининг ҳис-туйғулари умуман бошқа.

    — Нимага ижролардан кўнглингиз тўлмаганда, шартта тўхтатиб, актрисаларга муҳитни ўз кўзлари билан бориб кўришни таклиф қилмадингиз?

    — Мен қилган ҳаракатларимни тасаввур қилолмайсиз . Тунларни йиғлаб ўтказган вақтларим бўлган. Жамоани бир жойга тўплаб тушунтирдим ҳам. Аммо, у ерда режиссёр, операторлар ва актрисалар комедия жанрини танлашганини айтиб, оёқ тираб олишди. Шу томошабинга қизиқ эканини айтишди. Кўпроқ молиявий томонини ўйлашди. Шунда дадамга телефон қилиб йиғлардим. Юпатдилар, майли кейин бошқа сценарий ёзиб, кино оламиз, дедилар. Картинани томошабинлар яхши қабул қилди, аммо ичимдаги бўшлиқ тўлмади. Насиб этса, ҳали бундан-да зўр картиналар яратармиз.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    — Нима деб ўйлайсиз, турмуш қурганингиздан сўнг, ижодда қилаётган улкан орзуларингизга бирмунча бўлса-да тўсиқ пайдо бўлмайдими?

    — Албатта, пайдо бўлади. Ҳар доим бир нарсани хоҳлайман, турмуш ўртоғим мени касбимни тушунсин. Лекин тақдир бу. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Агар ишимнинг қайсидир томонларидан воз кечиш керак бўлса, оилам тинчлиги учун иккиланмасдан воз кечаман. Барибир оила муқаддас. Мана 28 га ҳам кирдим. Инсон ёши улғайган сари оила, турмуш ҳақидаги қарашлари ҳам ўзгариб бораркан. Кеч турмуш қурганимга яраша оилам тинч, хавас қиларли бўлишини истайман. Балки санъатни ташлайсан, деб шарт қўйилар, унда ҳам воз кечишим мумкин ишимдан. Аммо бу мен учун катта йўқотиш бўлади, балки армон бўлиб қолар. Лекин мени, касбимни тушунган инсон бўлишини жуда истардим.

    — Машҳурлик сиз учун муҳимми?

    — Биласизми, мен истайманки одамлар бизни кўча-куйда кўрганда ҳайратланмаса. Рақс ансамблим бор. Либосларига матоларни доим ўзим танлайман. Шу пайтлари бозор-ўчарларга тушганда ўзимни бемалол ҳис қилмайман. Тўғри, ҳали машҳурликка эришганим йўқ. Лекин шундай бўлса-да, ўзимни аввалгидек хотиржам ҳис қилиб, кўчада юролмайман. Тадбирлар, премьераларга ташриф буюрганизда одамларнинг сизга актриса сифатида қараши ёқимли, аммо кўча-кўйда эмас. Содда, самимий устоз санъаткорларга ўхшагим келади. Машҳурликка ўч эмасман. Томошабин мени оддийлигимча қабул қилишини истайман. Тўғри, аввал биз ҳам танилишни истагандирмиз.

    —Ижтимоий тармоқларнинг ҳаётингиздаги роли?

    — Булар ҳаётимнинг 10 фоизинигина акс эттириши ёки эгаллаши мумкин. Аммо қолган қисми умуман бошқа. Кўпчилик ижтимоий тармоқларни асл ҳаёт деб ўйлайди. Лекин мен учун ундай эмас.

    — Бир умр қулоғингиз остида жаранг сочадиган насиҳат?

    — Дадамнинг гаплари. Бирор иш қилишингдан аввал, мени кўз олдингга келтир ва менга ўша иш ёқса, кейин қил, дейдилар. Шу гапни ўзи етади менга.

    — Танқидга муносабатингиз қандай?

    — Тарози буржида бўлганим учунми, ўзгариб тураман. Бугун бир танқидни яхши қабул қилсам, эртага кўтара олмаслигим мумкин. Танқид бизнинг соҳада кўп учрайди, бўлиши ҳам керак. Чунки танқид қилиняпсизми, демак сиз эътибордасиз. Баъзи танқидлар бор жуда ошириб юборилган бўлади.

    03.04.2018, 15:58   Изоҳ (0)   96865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шварценеггер юрагини операция қилган шифокор ва ҳамшираларга миннатдорлик билдирди

    03.04.2018, 09:15

    Ўзбек шоу-бизнесининг «юлдузли» жуфтликлари

    02.04.2018, 22:54

    Рашид Ҳолиқов иккинчи ўғли Исломни уйлантирмоқда

    01.04.2018, 11:00

    Асал Шодиеванинг Miel брендидан янги тўплам (фото)

    30.03.2018, 15:50

    Россиялик хонанда Витас 7 суткага қамалди

    28.03.2018, 13:36

    ОАВ: Шимолий Корея PSY’нинг мамлакатдаги гастролларини рад этди

    27.03.2018, 06:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.