Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ва бож-тариф назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди, деб ёзади UzDaily. Унда импорт маҳсулотлари учун божларни пасайтириш кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, 1 майдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган импорт маҳсулотлари учун божхона божлари ставкалари ва аксиз солиғи ставкалари белгиланади.
2018 йил 1 июлгача Ўзбекистонда «Интеграцияланган тариф» интерактив ахборот платформасини жорий қилиш режалаштирилмоқда, у ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига реал вақт режимида бепул асосда барча турдаги маҳсулотларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятини беради.
1 июлга қадар товарларни мамлакатга олиб киришда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилиш борасида таклифлар ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)