Ҳозирги қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тизими ушбу солиқнинг моҳияти бузилишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Вячеслав Пак солиқ ислоҳоти концепцияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади Spot.
Унинг сўзларига кўра, ҚҚС ҳозир занжир бўйича уни тўлаши керак бўлган якуний истеъмолчига етиб бормаяпти. «Бу занжирнинг узилишига ва маҳсулот таннархининг ошишига олиб келади. Бундан ташқари, ҚҚС тўловчи йирик корхоналар кичик бизнес субъектлари билан бирга ишламайди, чунки уларга келиб, занжир узилиб қоляпти, улардан ресурслар, хом ашё олиш улар учун фойдали эмас», — деди Пак.
Вазир ўринбосари эслатишича, нафақат маҳаллий, балки халқаро экспертлар ҳам Ўзбекистонда ушбу қиймат ўта юқори эканлигини қайд этган. «У бизнинг товарларимизни норақобатбардош қилади», — деди Пак.
Шунингдек, у бундай қиймат иқтисоди юқори даражада ривожланган мамлакатларга хос эканлигини айтди. Шу сабабли ҚҚС ставкасини тўловчилар доирасини кенгайтириш билан 12 фоизгача етказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)