Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу-Сахий» бозори) бош директори Алишер Ҳусаинов ва «Kun.uz» ходимлари иштирокида 28 март куни бозор ҳудудида нашр мухбирлари фаолиятига тўсқинлик қилингани ҳолати юзасидан суҳбат уюштирилди.

Фото: «Дарё»/ Дилшод Шарипов

Фото: «Дарё»/ Дилшод Шарипов

Бош директор мазкур воқеадан бехабар эканлиги ва юзага келган кўнгилсиз воқеа учун узр сўраб, хизмат текшируви ўтказишга буйруқ бериши ҳақида маълум қилди.

30 март куни эса хизмат текшируви жараёнида корхонанинг айрим ходимлари томонидан электрон ОАВ вакилларига нисбатан номуносиб ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланди.

Текширув хулосасига асосан тезкор ишлар ва режим назорати бошлиғи ўринбосари Т.Идрисалиев, инфраструктурадан фойдаланганлик ҳамда бино ва иншоотларнинг ижараси учун тўловлар назорати бўлими менежерлари Р.Ҳотамов, М.Шарипов ва Б.Жўраев, шунингдек савдо маркази хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажариб турган видеокузатув хизмати катта оператори Б.Сайидов эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиниб, ишдан бўшатилди.

Шунингдек, корхонанинг инфраструктурадан фойдаланганлик ҳамда бино ва иншоотларнинг ижараси учун тўловлар назорати бўлими бошлиғи А.Э.Аҳмедов, хавфсизликни таъминлаш бўйича хизмат бошлиғи У.Раҳимов ва бошқа бир қатор ходимлар қаттиқ огоҳлантирилди.

Бош директорнинг биринчи ўринбосарига бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди 
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда