АҚШнинг нуфузли The Wall Street Journal газетасининг мухбири Томас Гроув Афғонистон масаласи бўйича Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда иштирок этди ва бу борадаги ўз таассуротлари билан бўлишди, деб хабар берди «ЎзА.
Бундан 15 йил олдин ҳам Тошкентга келган эдим. Меҳмондўст, бағрикенг ўзбек халқига ҳурматим баландлиги сабабли қисман ўзбек тилини ҳам ўрганганман. Тошкент – тинчлик, дўстлик шаҳри. «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида ўтказилган халқаро конференциянинг бош мақсади ҳам айни шу жиҳатларга қаратилган.Конференция Афғонистонда тинчлик тарафдорларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирди. Унда Афғонистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган Тошкент декларацияси имзоланди.
Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсат, нафақат Ўзбекистонда, балки минтақадаги тинчликни сақлашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир. Конференцияда Шавкат Мирзиёев сўзлаган нутқида афғон диёрида яшаётган тинч аҳоли манфаатларини кўзлаб тинчлик ўрнатишга қаратилган аниқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Бу ўз натижасини беради, деб ўйлайман.
Томас Гроув, The Wall Street Journal мухбири
Изоҳ (0)