Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17—18 март кунлари Самарқанд вилоятида ташриф билан бўлган эди. Ташриф давомида Президент Оқдарё туманида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга ошириладиган ишлар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган эди.
Жумладан, Президент икки дарё оралиғидаги Оқдарё туманида пахта экиш тўғри эмаслигини, бу ерда шоли билан яхши кўрсаткичга эришиш мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, туманни ичимлик суви билан таъминлаш даражаси атиги 17 фоиз экани, йўллар талаб даражасида эмаслиги, мактаб ва болалар боғчаларининг етишмаслиги ҳам танқид қилинган.
«Одамлар яшаши учун салгина шароит қилайлик», — деб Президент ҳукумат масъулларига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)