• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бугун Ўзбекистонда солиқнинг 19 тури мавжуд. Энди улар камайтирилади ва соддалаштирилади

    Халқаро пресс-клубнинг Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтган сессиясида Ўзбекистонда солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепция лойиҳаси кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Унда экспертлар, тадбиркорлар, халқаро молиявий институтлари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тадбиркорлик субъектларига нисбатан сақланиб қолаётган юқори даражадаги солиқ юки, солиқлар турининг кўплиги, уларнинг маъмуриятчилик жараёни мураккаблиги иқтисодиёт равнақига тўсқинлик қилмоқда. Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 2018—2020 йилларга мўлжалланган солиқ ислоҳоти концепцияси лойиҳасида ана шу долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

    Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломова, молия вазири ўринбосари Вячеслав Пак, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Мусаев ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 февралдаги «Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур концепция бир қатор муҳим ўзгаришларни қамраб олгани ҳақида гапирди.

    — Солиқ концепциясини ишлаб чиқишдан асосий мақсад тадбиркорларни, кенг аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, уларга солиқ маъмуриятчилигида имкониятлар яратишдир, — дейди Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Мусаев. — Бунда асосий эътибор иш берувчи томонидан тўланадиган турли солиқ юкини енгиллаштиришга қаратилган. Улардан бири қўшимча қиймат солиғини камайтириш. Бугунги кунда деярли, барча мамлакатларда қўшимча қиймат солиғи 20 фоиз этиб белгиланган. Солиқ концепцияси лойиҳасида эса бу миқдор Ўзбекистонда 12 фоизга туширилиши белгиланмоқда.

    Бугун, Ўзбекистонда 19 солиқ тури мавжуд. Эндиликда солиқлар юкини камайтириш, уларни соддалаштириш режалаштирилмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Бу концепция тадбиркорларга ҳақиқий ёрдам бўлади. Аввало, қўшимча қиймат солиғи ставкаси пасайтирилиши ва юридик шахсларнинг деярли, барчаси шу солиқ тўловига ўтиши аҳамиятлидир, — дейди тадбиркор Зафар Ҳошимов. — Қўшимча қиймат солиғи жуда фойдали солиқ. Бу қиймат туғдириш занжири узлуксизлигини таъминлайди, пировардида, умумий солиқ миқдорини қисқартиради. Ҳозирги кунда республикада юридик шахсларнинг фақат 3 фоизи қўшимча қиймат солиғи тўлайдиган тадбиркорлар ҳисобланади. Қолган 97 фоиз ишбилармон доира вакиллари ягона солиқ тизимига ўтиб кетганди. Агар бунга иқтисодий нуқтаи назардан қарасак, ялпи ички маҳсулотининг ҳам қисқарган ҳолда кўрсатилишига ва солиқ тўланадиган базанинг камайишига олиб келади. Қолаверса, кўпгина йирик бизнесменлар қўшимча қиймат солиғини тўлашдан қочиб, ташкилотини 3-4 юридик қисмга бўлиб юборган эди. Концепцияда ана шу каби омилларга жиддий эътибор қаратилган.

    Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари солиқ тўлашида катта тафовут юзага келган. Бугунги кунда кичик бизнес субъектларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 50 фоиздан ошади. Бироқ уларнинг солиқлар тушумидаги улуши 7 фоиздан сал кўпроқ.

    Мамлакатда ишга яроқли аҳоли сони 13 миллиондан ортиқ. Давлат солиқ органлари ҳисобига кўра, улардан 5,7 миллион нафари расман ишлайди, яъни даромад солиғи тўлайди.

    Тадбирда бу ҳолатга алоҳида изоҳ берилди.

    Ҳозир иш берувчи ўз ходимига, айтайлик, 1 миллион сўм ойлик берадиган бўлса, барча солиқлар қўшиб ҳисобланганда, жами 55 фоизгача солиқ тўлашига тўғри келади. Табиийки, бу тадбиркорга оғирлик қилади. Шу сабаб, эндиликда буни 25 фоизгача тушириш мўлжалланаяпти. Бу, албатта, тадбиркорларга енгиллик яратади.

     

    30.03.2018, 12:25   Изоҳ (0)   17179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини «Зарбдор текстиль» МЧЖ билан танишишдан бошлади

    30.03.2018, 11:54

    Солиқ ислоҳоти концепцияси ҳақида «Korzinka.uz» раҳбари нима дейди?

    30.03.2018, 11:41

    Фарғона вилояти ҳокими: қизи тўйда киядиган бир неча соатлик оқ кўйлак учун миллион топиб бера олмаган отанинг изтиробидан ортиқроқ дард йўқ

    30.03.2018, 10:37

    Ўзбекистонда стратегик харидорлар сони кўпайди

    30.03.2018, 10:15

    Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига жўнаб кетди

    30.03.2018, 10:02

    Тошкентда қонунни бузган ИИВ ходими ҳам, уни ҳақорат қилган икки фуқаро ҳам жазога тортилди

    30.03.2018, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кредит ва қарзлар аслида руҳиятингизга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 12 май, 16:40

    БААда “сунъий интеллект” фани жорий этилади

    Дунё | 12 май, 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 12 май, 16:11

    Ўзбекистондан Афғонистонга сара уруғлар етказиб берилди

    Ўзбекистон | 12 май, 16:00

    Хитойда дунёдаги биринчи сунъий интеллект шифохонаси очилади

    Дунё | 12 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.