• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона вилояти ҳокими: қизи тўйда киядиган бир неча соатлик оқ кўйлак учун миллион топиб бера олмаган отанинг изтиробидан ортиқроқ дард йўқ

    Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тўй маросимлари ҳақидаги фикрларини «Дарё»нинг Фарғонадаги мухбири «Фарғона ҳақиқати» газетасига таяниб келтириб ўтди.

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos

    «Тўй инсон умрининг мазмунини белгилайдиган, орзу-армонлари ушаладиган, ҳаётида маълум маънода ёруғ излар қолдирадиган ажойиб байрам. Аслида ўзбекнинг ўзига тўқлигини тўйлари ифодалайди, тўйларни умрларга берилган таъриф дейдилар.

    Аммо кейинги пайтларда тўйларимиз харажати, янги тўқиб чиқарилган расм-русумлар ҳашамати меъёрдан ошиб кетди. Бу ҳақда кўп айтилса, матбуотда кўп ёзилса ҳам, баъзи бир ҳамюртларимиз тўй кўнгил иши, қабилида иш тутиб, пинак бузмасдан ёқимсиз одатларга йўлбошчилик қилиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда».

    «Тўй ва маросимларни ўтказишда давлат органлари ва муассасаларнинг раҳбарлари шахсан намуна бўлишлари шарт. Керак бўлса, бу борада уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги оширилади».

    «Катта лавозимдаги раҳбарнинг тўй қилиши қийин эмас. Боз устига, унинг тўйи учун ҳамма камини қилишга тайёр лаганбардорлари, шогирдлари, таниш-билишлари бўлади. У тўйни тўёна йиғиш учунгина ўтказади. Ваколатидан фойдаланиб, мансабини суистеъмол қилиб, шахсий манфаати йўлида қўл остидагиларга, қуйи поғоналарга тўйи ёки маъракаси учун «солиқ» ҳам солади. Қизи ёки ўғлининг қуюшқондан чиққан талаблари сўзсиз бажарилади. Рафиқасининг барчадан ўтиш керак деган қоидаси амалда намоён бўлади. Тўйхона, тўй, уй данғиллама. Аммо ўша шуҳратпараст раҳбарнинг маҳалласи асфальт эмас. Ёки қатор ўғилларини уйлай олмаётган қўшниси ҳам бордир. Кимдир пулни кўкка сочяпти, совуряпти, кераксиз дабдабалар учун сарфлаб юборяпти.

    Бойнинг қизичалик бўлмаса ҳам элдан кам бўлмасин, дея яна кимдир умрини, вақтини тўйга сарфлаш учун пул топгани бағишлаяпти. Умр бўйи Россия ва бошқа давлатларда ҳалол меҳнат қилиб, ҳатто ўша жойларда ажал топганлар ҳам бор. Қизи тўйда киядиган бир неча соатлик оқ кўйлак учун миллион топиб бера олмаган отанинг изтироби, оиланинг жароҳатидан ортиқроқ дард йўқ.

    Тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий маросимларни камхарж ва тартибли ўтказиш бўйича хорижий мамлакатлар, Шарқ давлатларининг ибратли тажрибаларини ўрганиш фойдадан холи эмас.

    Бошқа халқларда (энг миллиардер бўлса ҳам) нишонланадиган тўй маросимларида  нари борса 20—30 ёки ундан сал кўпроқ одам қатнашади. Меҳмонлар тик туриб, қарсак чалиб, икки ёшга бахт тилаб, енгилгина тамадди қилиб қайтавераркан.

    Кореяда чоғроққина қаҳвахонада тўйбошилар миллий кийимларида эшик олдида туришар экан. Тўйга келганлар совғаларини бериб, бўш столга ўтираркан. Бу ерга овқатланиш учун эмас, келин-куёвни табриклаб, дил изҳор қилиб, ҳадясини бериш учунгина келишар ва раҳмат айтиб чиқиб кетишар экан. Тўйга келганлар хурсанд, ёшлар жуда бахтиёр уларда. Бизда эса тўй ўтказган одамнинг юки енгил бўлиш ўрнига баттар оғирлашади. Олган қарзларини тўлашни тўйнинг эртасидан бошлаб ўйлаб, юраги сиқилади. Дабдабали тўй ўтказган ҳамюртларимизнинг айримлари Тошкент, Самарқанд ёки Бухорони кўришмаган. Дунёнинг қанақалигини эса, ҳатто, билишмайди. Аммо ким ўзарга баҳслашишда бир-биридан қолмайдилар. Тўйларимиз туфайли ўз қобиғимизга ўралиб қоляпмиз. Энди ҳашаматларни бас қилиш фурсати келди! Тўйга тўкиб-сочиш керак деган аҳмоқона бидъатдан тезда, кескин воз кечиш зарур».

    «Вилоятимиз маҳаллаларида тўйларни камчиқим ўтказиш бўйича тарғибот тадбирларида, аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб боришда ҳаммамиз фаол иштирок этишимиз керак», – дейди вилоят ҳокими.

    30.03.2018, 10:37   Изоҳ (0)   35939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда стратегик харидорлар сони кўпайди

    30.03.2018, 10:15

    Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига жўнаб кетди

    30.03.2018, 10:02

    Тошкентда қонунни бузган ИИВ ходими ҳам, уни ҳақорат қилган икки фуқаро ҳам жазога тортилди

    30.03.2018, 09:48

    Ўзбекистон ОТМларидаги қўшимча контракт: молиявий тафсилотлар аниқлаштирилди

    30.03.2018, 09:41

    2017 йилда Ўзбекистон давлат чегараларидан 22 млн киши ўтган

    30.03.2018, 09:16

    Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    30.03.2018, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.