Кения ва Америка тадқиқотчилари Кенияда 200 минг йил аввал одам бўйига тенг шерлар яшаганлиги ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақдаги мақола Journal of Paleontology журналида чоп этилган, деб ёзади «Корреспондент.net».
Олимларнинг халқаро жамоаси Кения шимолида ўлчамлари замонавий ҳайвонлардан анча катта бўлган ғор шери қолдиқларини топди. Унинг ўлчамлари ҳақидаги хулосалар ҳайвоннинг бош суяги ва тишларини ўлчаш асосида олинган.
«Мазкур бош суяги Африка шарқида ўрта ва кечки плейстоцен даврида улкан шерлар мавжуд бўлганлигининг биринчи далилидир. Бош суяги Евроосиё ҳудудидаги ғор шерининг энг катта бош суяги ўлчамига тенг ўлчами билан диққатга сазовор», — дея таъкидлайди олимлар.
Изоҳ (0)