АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватлаш даражаси охирги ойда 7 фоизга ошиб, 42 фоиз кўрсаткичга етди. Бу республикачи учун охирги 11 ойдаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси томонидан ўтказилган сўровнома натижалари гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
Сўровнома иштирокчиларининг 42 фоизи давлат раҳбари мажбуриятларини бажариш тарзини маъқуллайди, 54 фоизи унинг ишидан норозилигича қолмоқда. Февраль ойида ўтказилган шундай тадқиқот билан таққослаганда кўрсаткич 7 фоизга ошган.
Сўровнома қатнашчиларининг аксарияти Америка етакчисининг иқтисодий сиёсати юзасидан ижобий фикр билдиради: 48 фоизи уни маъқуллайди, 45 фоизи норози. Президентнинг савдо-сотиқ борасидаги ҳаракатларидан 50 фоизи салбий, 38 фоизи ижобий фикр билдиради. Трампнинг ташқи сиёсат йўналишини 39 фоиз америкаликлар маъқуллайди, 53 фоизи салбий фикрда эканлигини маълум қилади.
Изоҳ (0)