Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида «Америка ФК» (Мексика) ва «Торонто» (Канада) жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқариб боради, деб хабар беради ПФЛ расмий сайти.
Мазкур беллашувда Равшан Эрматовга доимгидек қанот ҳакамлари — Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Аслида Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар 3 апрель санасида Осиё Чемпионлар лигаси доирасида «Шангҳай Шенҳуа» (Хитой) — «Кашима Антлерс» (Япония) учрашувини бошқариши керак бўлган, аммо бу тайинлов ФИФА томонидан ўзгартирилган.
Маълумот ўрнида Равшан Эрматов ЖЧ-2018 ни бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар қаторида бўлиб, якуний рўйхат тез орада эълон қилинади.
Изоҳ (0)