Криштиану Роналду яқинда украиналик боксчи Василий Ломаченкодан бокс қўлқопларини совға сифатида қабул қилиб олган эди. Португалиялик ҳужумчига совғалар келиши давом этмоқда. Бу сафар Роналдуга қозоқча чопон совға қилинди, деб ёзади Tengrinews.
Роналдуга совға топширилган ҳолат Instagram ва YouTube тармоқларида пайдо бўлди.
«Бу анъанавий қозоқ чопони. У энг ҳурматли инсонларга ҳадя қилинади. Бу бизнинг рамзларимиз: байроқ ва бургут. Чопонни кийиб, Қозоғистонга келган одам ҳурмат шахс ҳисобланади», — дейди видеотасвирда совғанинг моҳиятини тушунтиришга ҳаракат қилган шахс.
Таъкидланишича, миллий чопон ва эсдалик учун сувенирлар қозоқ компаниялари бири томонидан Роналдуга совға қилинган.
Изоҳ (0)