Массачусетс технология институти олимлари чўлда яшаш шароитини яхшилаши, шунингдек, фавқулодда вазиятда инсонни қутқариши мумкин бўлган технологияни ишлаб чиқди. Қурилма қуёш энергияси асосида ишлайди ва ҳаво таркибидаги намликни суюқ сувга айлантириш имконини беради, деб ёзади «Наука».
Тадқиқотчилар янги ҳисоботида ҳар қандай чўлдаги ҳаво бир миқдор намликка эга бўлганлиги учун уларнинг технологияси дунё бўйича фойдали бўлиши мумкинлигини маълум қилади. Ҳаводан сув олиш усули инсонларга ернинг энг қурғоқчил жойларида тирик қолишга ёрдам бериши мумкин.
Сув олиш тизими энг янги металлоорганик материалларга асосланган. Қурилма нисбий намлиги 10 фоизгача бўлган энг қуруқ чўл ҳавосидан ҳам ичимлик суви олиши мумкин. Янги усул дунёнинг энг қуруқ минтақаларидаги сувга бўлган эҳтиёжни қондириши мумкин.
Изоҳ (0)