Ўқитувчиларга юкланаётган ортиқча ҳужжатбозлик масаласи бўйича махсус саволнома ташкил этилди. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
«Илтимос, ушбу саволнома орқали ўз фикр, таклиф ва танқидларингизни қолдирсангиз. Бизга маълум қилишларича, саволнома натижалари асосида таълим соҳасидаги ортиқча қоғозбозликларга барҳам бериш юзасидан амалий чоралар кўрилади», — дейилади постда.
Унда, шунингдек, саволнома ташкилотчиси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси эканлиги маълум қилинади.
Изоҳ (0)