Жиззах вилоятининг Фориш тумани, Ухум маҳалласида яшовчи Б.Тожиев 2004 йилда туғилган қизи Д.Тожибоева 22 март куни уйидан қорамолларни боқиш учун чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани юзасидан ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Олиб борилган қидирув ишлари давомида 23 март куни шу маҳалла ҳудудида жойлашган тоғ ён бағридан Д.Тожибоеванинг бўғиб ўлдирилиб, тошлар тагига кўмилган жасади топилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 22 март соат 9:00 атрофида қизнинг маҳалладоши, 1995 йилда туғилган Т.Олтиев содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.
Изоҳ (0)