21 март, чоршанба куни Эрон жанубидаги Хормозган вилоятида 5,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизматига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ер ости силкинишларининг эпимаркази Форс кўрфази қирғоғида жойлашган Бендер-Аббос шаҳридан 51 километр шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда эканлиги айтилмоқда.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ
Изоҳ (0)