Осиёнинг энг бой одамларидан бири Бинод Чаудхари Тожикистон тез орада иқтисодиёти ва аҳолиси фаровонлиги даражасини аҳамиятли тарзда кўтара олишига ишончи комил. Бу ҳақда непаллик мультимиллиардер 20 март куни Душанбедаги норасмий учрашув чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «СNG.fm».
Ўзининг уч кунлик сафарини у давлат тузилмалари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан мулоқотга бағишлади.
Бинод Чаудхари, айнан ҳозир Тожикистонда ривожланиш учун аввал бўлмаган шароитлар пайдо бўлганини, бу қисман, қўшни давлатлар билан баъзи муаммоли масалаларнинг ҳал этилгани билан боғлиқ эканини айтди. У иқтисодиётга жиддий инвестицияларни жалб этиши мумкин бўлган йўналишлар қаторида сайёҳлик секторини тилга олди.
Изоҳ (0)