Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда Наврўз байрами муносабати билан мушакбозлик режалаштирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Олдинроқ айрим маҳаллий нашрлар 21 март куни Тошкентда катта кўламда мушакбозлик бўлишини маълум қилганди. Шу боис кўплаб тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари Алишер Навоий номли миллий боғ ва бошқа майдонларга уни кўриш учун келган.
«Бундай вазиятларга дуч келмаслик учун Тошкент шаҳар ИИББ ОАВ ходимларини чоп этилаётган маълумотлар ҳаққонийлигини расмий ҳокимият идоралари орқали текшириб олишни сўрайди. Мушакбозлик бошидан режалаштирилмаганди, тасдиқланмаган маълумотлар эса беҳуда овозаларга сабаб бўлди», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)