• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Шерматов: Давлат бошқарувига юқори малакали мутахассисларни жалб қила оладиган даражада имконият яратишимиз зарур

    Глобал инновацион индексда (121-ўрин) Ўзбекистонни орқага тортаётган асосий муаммоларни санаб ўтган Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов Facebook’даги навбатдаги постида уларни бирма-бир таҳлил қилди.

    Фото: Facebook/Шерзод Шерматов

    Фото: Facebook/Шерзод Шерматов

    Шерматов фикрларига кўра, энг биринчилардан бу «қонунчилик сифати» (Regulatory quality, 139-ўрин) ва «қонунчилик ижроси» (Rule of law, 133-ўрин) кўрсаткичларидаги Ўзбекистоннинг ўрни. Бу индикаторлар Жаҳон банки томонидан тайёрланадиган World Governance Indicators ҳисоботидан олинади.

    Бу иккала индикатор ҳам ушбу давлатларда фаолият юритувчи корхоналар ва экспертлар орасида сўров ўтказиш орқали аниқланади. «Қонунчилик сифати» индикатори давлатнинг хусусий сектор ривожи учун қулай бўлган қонунчиликни жорий қилиш қобилиятини, «қонунчилик ижроси» индикатори эса давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда суд органлари томонидан хусусий мулк ҳимояси, хусусий сектор ҳуқуқлари ҳимояси, жиноятчиликни олдини олиш бўйича қобилиятларини баҳолайди.

    «Бу индикаторларга ўзимиз берадиган маълумотлар эмас, айнан Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар ва сармоядорлар фикрлари кўпроқ рол ўйнаши муҳимлигига эътибор қаратиш зарур. Яъни, бу рейтингларда осонликча қандайдир чиройли рақам бериб кўтарилиш мумкин эмас, балки ушбу соҳалардаги ҳақиқий ўзгаришларни ўша сармоядорлар ва экспертлар ўз тажрибаларида сезишлари керак бўлади. Қоғозда қонунчилик чиройли бўлса-да, амалда уни ижроси умуман бошқача бўладиган бўлса, бу каби кўрсаткичларни тузатиш жуда қийин бўлади. Бу эса ўз навбатида нафақат инновациялар рейтингига, балки давлатнинг умумий сармоядорлар учун жозибадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади», — дея ёзади вазир ўринбосари.

    Иловадаги дунё харитасида бу иккала кўрсаткич ҳам айнан иқтисодиёти ривожланган ва инновациялар муҳити яхши яратилган давлатларда яхшироқ эканлигини, яъни ўзаро аниқ боғлиқликни кўрсатиб турибди.Кейинги расмда мисол сифатида қўшни давлат билан ушбу 2 та индикаторни солиштирилишини кўрса бўлади.

    Фото: Facebook/Шерзод Шерматов

    Фото: Facebook/Шерзод Шерматов

    «Ушбу йўналишда ҳақиқий ўзгаришларга эришиш учун давлат бошқарувига юқори малакали мутахассисларни жалб қила оладиган даражада имконият яратишимиз зарур, чунки айнан улар қонунчиликни яратиш ва ижро этиш билан бевосита шуғулланади. Бу борада Сингапур жуда яхши ўрнак бўла олади. Давлат бошқаруви самарасини ошириш ва коррупцияни камайтириш учун давлат хизматчилари шароити хусусий секторникидан юқори даражада қилиб белгиланган (масалан, вазирнинг йиллик оладиган маоши ўша соҳадаги энг йирик хусусий корхона раҳбариникидан юқори).

    Бизда эса эски тузумдан сарқитлар ҳалигача сақланиб қолган, яъни «завскладга ҳали ойлик ҳам берадими...» деган анекдотдагидек. Давлат хизматчисининг маош ва шароитидан иқтисод қилишга ҳаракат қилингандан кейин у ўз ваколатини суистеъмол қилиш орқали ўзига шароит яратишга ўтса (масалан, қонунчиликни ўзига мос қилиб ёзиб ёки талқин қилиб), бунинг натижасида унга берилиши мумкин бўлган маошдан кўра иқтисодиётга юзлаб баробар кўпроқ зарар тегиши мумкинлигини улар аллақачон тушуниб етган», — дейди Шерзод Шерматов.

    22.03.2018, 18:08   Изоҳ (0)   12928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида Lacetti ва Damas тўқнашди. 3 киши ҳалок бўлди, 7 нафар йўловчи жароҳатланди

    22.03.2018, 17:52

    Тошкентда ЙҲХБ ходимлари машинаси ариққа тушиб кетган ҳайдовчига ёрдам берди

    22.03.2018, 15:47

    Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида оммалашган давлатлар рўйхатига кирди

    22.03.2018, 15:15

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов: Чақалоқ дунёга келиши билан ўтказиладиган дабдабали маросимлар гўдак ва она саломатлигига салбий таъсир қилади

    22.03.2018, 14:43

    Қибрайда фолбинликдан фирибгарлик йўлида фойдаланган аёл қўлга олинди

    22.03.2018, 14:27

    Бош прокуратура: Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

    22.03.2018, 14:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.