Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Соғлиқни сақлаш вазирлигида оилада фарзанд дунёга келиши муносабати билан ўтказиладиган маросимлар, айниқса, туғуруқхонадан чақалоқни олиб чиқиш тадбирларидаги дабдабабозлик, миллий урф-одатларга зид бўлган турли ортиқча маросимларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

— Тан олиб айтиш керак, ҳақиқатан ҳам миллатимиз ушбу масалада таназзул ёқасига келиб қолгани рост, — дейди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

— Давлат раҳбари ўринли таъкидлаганидек, тўй-маросимларни ўтказиш фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала ҳам. У бир оилада ташкил қилингани билан тадбирнинг таъсири бутун жамият ҳаётига, халқимиз саломатлигига таъсир қилади. Жорий йилнинг февраль ойида тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда «Оилада фарзанд туғилиши муносабати билан ўтказиладиган маросимлардаги дабдабабозликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси» тасдиқланиб, ижрога киритилди.

Тиббиёт ходимлари халқ орасига чуқур кириб, янги ва таъсирчан усулларда тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Кузатувларимиздан кўринмоқдаки, тушунтиришнинг эскича усуллари бугун ўзини оқламайди. Шу боис айни дамда тиббиёт муассасаларида акушер-гинекологлар, оила шифокорлари, патронаж ҳамширалар билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Ҳомиладор аёллар, қайнона-қайноталар билан алоҳида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

Фото: YouTube

Фото: YouTube

Чақалоқ дунёга келиши билан ўтказиладиган ортиқча дабдабабозликдаги маросимларнинг янги туғилган гўдак ва она соғлигига салбий таъсири тиббий нуқтаи назардан тушунтирилмоқда. Айниқса, чақалоқ туғилгач, дастлабки 40 кун она ва бола соғлиги учун энг муҳим палла экани, бу муддат ичида қариндош-уруғларнинг йўқлови ҳам улар саломатлигига салбий таъсир қилиши ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда. Чилла даври деб айтиладиган бу муддатга халқимиз қадимдан ҳам алоҳида эътибор қаратиб келган.

Фото: «Olx.uz»

Фото: «Olx.uz»

Биргина Тошкент шаҳрида ушбу тарғиботлар натижасида мингга яқин ёш оилалар туғруқ мажмуасидан чиқиш жараёнларини ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликларсиз, миллий урф-одатлар бўйича ўтказди. Бугун уларнинг қамрови кенгайиб бормоқда. Бола саломатлиги, келажаги, эртанги ҳаёти учун унинг туғуруқхонадан қандай автомашина, эртак қаҳрамонлари, карнай-сурнай билан чиқиши эмас, унга бериладиган тарбия, тиббий ёрдам ва ота-она намунаси муҳим эканини англаб етаётган оилалар сони ортиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди