Сардиния ороли Катания шаҳридаги тарихий марказ биносида юз берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ис газининг сизиб чиқиши оқибатида юз берган.
Ҳалок бўлганларнинг икки нафари ўт ўчирувчилар эканлиги айтилмоқда.
Портлаш велосипедлар таъмирлаш устахонаси жойлашган бинонинг биринчи қаватига зарар етказган.
Изоҳ (0)