Буюк Британия ҳукумати Европадаги иттифоқчиларини разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юборишга кўндиришга уринмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Агентликка кўра, Британия расмийлари Европа Иттифоқидаги асосий иттифоқчиларига Скрипал иши бўйича разведка маълумотларини тақдим этмоқда.
Бош вазир Тереза Мэй Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчиларига Москва бутун Европага таҳдид солишини маълум қилишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Мэй ҳамкорларини Россия расмийларига босимни кучайтириш зарурлигига ишонтиришга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)