Windows’га мўлжалланган Yandех браузерида «Алиса» овозли ёрдамчиси пайдо бўлди, деб хабар беради «Ведомости».
Унинг ёрдамида компьютерни ўчириш ёки қайта ишга тушириш, сайтлар ва дастурларни очиш, севимли қўшиқларни овоз ёрдамида қўйиш, об-ҳаво, валюталар курси ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин.
«Овозли бошқариш инсоннинг техника билан мулоқотининг энг табиий ва осон усулларидан бири. Смартфонларда мазкур хизмат тури миллионлаб фойдаланувчиларга ёрдам бермоқда, эндиликда эса у компьютерларда ҳам пайдо бўлади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, келгусида «Алиса» интернет фойдаланувчиларининг турли қурилмалардаги тўлақонли шахсий ёрдамчисига айланади.
Изоҳ (0)