Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табрикламоқчи эмас. Унинг кун тартибида ушбу муносабат билан телефон қўнғироғи режалаштирилмаган. Бу ҳақда Reuters Оқ уй вакили Хоган Гидлига таяниб хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, Путиннинг олий мансабга қайта сайланиши Трамп маъмурияти учун кутилмаган воқеа бўлмаган.

«Биз Россия билан алоқаларни ривожлантириш устида ишлаймиз, Россия бизнинг манфаатларимизга таҳдид қиладиган бўлса, унга санкциялар киритамиз. Аммо биз ўз манфаатларимизга мувофиқ келган ҳолларда ҳамкорликда ишлаш учун имкониятлар ҳам қидирамиз», — деди Гидли.

Путин Россия президентлигига тўртинчи марта сайлангач, дунё етакчилари уни ғалаба билан табриклашни бошлади. Шу жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлаб, уни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди