Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида иштихонлик деҳқон Тошқувват Ражабов хонадонида меҳмон бўлгани ҳақида хабар берилган эди. «O‘zbekiston 24» телеканали мазкур ташриф ҳақида репортаж намойиш этди.
Мулоқот давомида хонадон эгаси кўп йиллар давомида томорқадан айтарли фойдаланмагани, жумладан, иссиқхона ташкил этишдан бироз хавотирланганини тан олган. Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти томорқалар жуда катта имконият эканлигини таъкидлаган.Ҳеч ким келиб, сизни ё Ўзбекистонни бой қилишни хоҳламайди. Дунёда ҳаракат қилмай манфаат топган давлат ҳам йўқ, халқ ҳам йўқ, кечирасиз-у, хонадон ҳам йўқ.Президентнинг иштихонлик деҳқон хонадонига ташрифи вақтида билдирган фикрлари аввал ҳам эълон қилинган эди. Шавкат Мирзиёев, жумладан, шундай деган эди: «Бизнинг қишлоқларимизда бундан ҳам катта томорқалар бор. Ундан самарали фойдаланилса, халқимиз бемалол бой яшаса бўлади».Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев томорқачилик бўйича Самарқанд тажрибасини йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берган.Жуда катта имкониятимиз бор-да, лекин 27 йил мана шу имкониятдан фойдаланмадик. 8 сотих ери бор одам Хитойда бадавлат одам ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)