Диана Еникееванинг фожиали ўлими билан боғлиқ можародан сўнг, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Алишер Жуманазаров ишдан олинди, дея хабар бермоқда Sputnik.
Маълум бўлишича, Жуманазаров раҳбарият томонидан бундан аввал ҳам бир неча маротаба ҳайфсан олган, бироқ Диана Еникееванинг ўлими билан боғлиқ ҳодиса унинг лавозимидан озод этилишига асосий сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси 23 ёшли ўқитувчи Диана Енекееванинг ўлими муносабати билан расмий изоҳ бериб, унинг кўча тозалашга чиқарилганини инкор этган эди.
Изоҳ (0)