Наманган шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан илк бор ташкил этилган «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар фестивали бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Фестиваль доирасида 5 тонналик сумалакни тайёрлашга киришилди.
Аниқлик киритилган маълумотларга кўра, бунинг учун 1100 килограмм буғдой, 2200 килограмм ун, 250 килограмм ёғ, 450 килограмм зоғора уни ва 50 килограмм новвот ишлатилади.
Изоҳ (0)