Россиялик космонавт Сергей Рязанский ўзининг Instagram’даги саҳифасида Эверестнинг Халқаро космик станциядан туриб олинган сурати билан бўлишди. Суратдан денгиз сатҳидан салкам 9 минг метр баландликка эга Ердаги энг катта нуқта ўрин олган, деб хабар берди «Hi-Tech.Mail.Ru».
Сергей Рязанский Nikon D5 камераси ёрдамида Халқаро космик станциядан туриб олинган суратларини ҳар сафар ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириб келади.
Аввалроқ, Сергей Рязанский Тошкент шаҳрининг коинотдан олинган суратлари билан бўлишган эди.
Изоҳ (0)