NASA Juno автоматик сайёралараро станцияси томонидан олинган Юпитердаги тўфон суратини эълон қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Суратларда сайёранинг шимолий ярим шарида кўтарилаётган кучли шамол акс этган.
Суратлар февраль ойида Juno’нинг Юпитерга ўн биринчи марта яқинлашганида олинган. Аппарат газли гигантнинг булут қопламидан тахминан 12 минг километр узоқликда жойлашди.
Хаваскор олимлар сайёралараро станция томонидан олинган суратларни бироз қайта ишлагани туфайли улар пушти рангга кирди.
https://twitter.com/NASAJuno/status/974406256000622593
Изоҳ (0)