Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси икки кишининг ўлими билан тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
15 март куни соат 20:00 атрофида Қ.Сулаймонов ўзининг Nexia русумли машинасини «Қорақушчи» маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, 1981 йилда туғилган М.Ўрмонова ва унинг 2001 йилда туғилган ўғлини уриб юборди.
М.Ўрмонова ва унинг ўғли касалхонага ётқизилди. Бироқ, тиббий муолажа кўрсатилганига қарамай, она-бола ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)