Жиззах шаҳридаги ер ости коммуникация тармоқлари қудуқларининг қопқоқлари ўғирлаб кетилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Бу нохуш ҳодиса аҳолига ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси вилоят филиали, вилоят «Сувоқова» давлат унитар корхонасига катта ташвиш келтирмоқда. Қоронғуда қудуққа тушиб кетганларни вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хизмати томонидан чиқариб олинган ҳолатлар бор, дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирча қудуқлар қопқоғини ким нима мақсадда ўғирлаб кетаётгани номаълум.
«Энг ажабланарлиси, одам гавжум кўчалар, ҳовлилар, кўп қаватли уйларнинг олдидаги оғир чўян қопқоқлар қандай олиб кетилаётганини ҳеч ким кўрмаётганидир», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)