Берлин полицияси Германия канцлери Ангела Меркелга ҳужум қилишга уринган эркакни ушлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа Бундестагга кириш олдида рўй берди.
Меркель парламентдан чиқиб, мамлакат президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҳузурига бориш учун машина томон йўл олган эди. Бир эркак аёлнинг ёнига югуриб келди, аммо полиция томонидан тўхтатиб қолинди.
Айтилишича, эркак нотаниш тилда қичқирган.
Айни пайтда эркак ушланган, унинг хатти-ҳаракати сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)