Корея Республикасининг собиқ президенти Ли Мён Бак 14 март, чоршанба куни Сеул марказий прокуратурасидаги сўроқ жараёнига келди. Бу ҳақда YTN телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Сиёсатчи уни кутиб турган журналистлар билан гаплашмасдан, тезда бинога кирди. Жанубий Кореянинг собиқ етакчиси у ҳукуматни бошқарган 2009—2013 йилларда содир этилган бир қатор қонунбузилишлар ва коррупция иши бўйича гумонланувчи сифатида кўрсатма бериши лозим.
Собиқ президент туғишган акасига тегишли автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи DAS компанияси билан боғлиқ коррупциявий можаро суриштируви марказида бўлмоқда. Терговчилар компаниянинг ҳақиқий эгаси Ли Мён Бак бўлиб, у компаниядан коррупцион йўл билан қўлга киритилган маблағларни ювиш учун фойдаланганлигини тахмин қилмоқда.
Прокуратура Ли Мён Бак, шунингдек, Миллий разведка хизмати махфий фондларининг ҳисоботга киритилмайдиган маблағларини ноқонуний қўлга киритиб, ўзлаштирган деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)