Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Ўзбекистон ва Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси ўртасида дастлабки келишув имзоланди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Келишув маҳаллий компанияларга икки йил муддатга 100 миллион доллар (йилига 50 миллион доллардан) кредит берилишини кўзда тутади.
Мазкур кредит экспортдан олдинги молиялаштириш, асосий хом ашё импорти учун маблағ ажратиш ва экспорт билан боғлиқ бошқа операциялар учун мўлжалланган.
Маълумот учун, Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси Ислом тараққиёти банкининг автоном бўлинмаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)