АҚШ вакиллик палатаси разведка қўмитаси Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп сайлов кампанияси ва Россия ўртасида бирор-бир боғлиқлик юзасидан далиллар топмади. Бу ҳақда конгрессмен Майк Конуэйга таяниб, The Hill хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Қўмита Трампнинг 2016 йилги сайловлардаги сайлов кампанияси ва Россия ўртасидаги боғлиқлик юзасидан суриштирувни якунламоқда. Нашрнинг маълум қилишича, 150 саҳифалик ҳисобот 13 март куни қўмита томонидан кўриб чиқилади.
«Тил бириктириш далилларини топмадик. Баъзи ёмон қарорлар, ўринсиз учрашувлар ва учрашувлар юзасидан ўринсиз қарорларни топдик. Улардан фақат Том Клэнси (америкалик ёзувчи) жосуслик триллерини яратиши мумкин», — дейди Конуэй.
У, шунингдек, мазкур иш бўйича сўроқ қилишлар тўлиқ тўхтатилганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)