Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Пахтакор» учрашувини 20 186 томошабин кузатиб борди. Бу кўрсаткич мазкур турнинг энг яхши натижаси бўлди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

«Бунёдкор»нинг 2017 йилги чемпионатдаги барча ўйинларини кўриш учун жами 15 минг мухлис келган бўлса, 2018 йилнинг АГМКга қарши бўлиб ўтган дастлабки туригаёқ 12 минг футбол мухлиси етиб келганди. Тошкент дербиси эса 20 минглик довонга етди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан кейиноқ очко йўқотмаган клубнинг ўзи қолмади

Тошкент дербисининг чемпионат доирасидаги «Бунёдкор» мезбонлик қилган ўйинлари шу тариқа 12 тага етди. 2017 йил бу дерби мухлис йиғиш борасида энг ёмон кўрсаткичини кўрсатганди — 2 123. 2008 йилги мавсум эса «Бунёдкор» — «Пахтакор» ўйинини кўриш учун МХСК стадионига 18 210 ишқибоз келган бўлиб, бу ҳозиргача «Бунёдкор» мезбонлигидаги энг яхши натижа бўлиб турганди. Орадан 10 йил ўтиб эса рекорд янгиланди ва унда «қалдирғочлар» таркиби анча кучайган «Пахтакор»ни таслим қилди — 1:0.

2-турнинг иккинчи натижасини Қарши шаҳри қайд этди. «Насаф» ва «Бухоро» жамоалари ўртасидаги беллашувни томоша қилиш учун стадионга 10 386 мухлис етиб келди. Энг ёмон кўрсаткич эса «Локомотив»га тегишли бўлиб, «темирйўлчилар»нинг «Металлург» билан ўйинини кўриш учун 3 188 мухлис стадионга келган.

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур беллашувлари Мухлислар ташрифи

«Бунёдкор» — «Пахтакор» 1:0 (20 186)«Насаф» — «Бухоро» 3:1 (10 386)«Сўғдиёна» — «Нефтчи» 0:0 (8 512)АГМК — «Навбаҳор» 1:2 (8 320)«Қизилқум» — «Қўқон-1912» 0:2 (7 302)«Локомотив» — «Металлург» 1:1 (3 188)

Рақамлар «Championat.asia» сайтидан олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар