Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter ижтимоий тармоғининг бош директори Жек Дорси компания барча фойдаланувчилар учун верификацияни (фойдаланувчининг ҳақиқий эканлигини текшириш) амалга киритиш устида ишлаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Дорсининг сўзларига кўра, Twitter’нинг мақсади верификацияни барча учун очиш ҳисобланади. Компания фойдаланувчилар ўзи ҳақида кўпроқ маълумотни тасдиқлашини ва хизмат ўзига жавобгарликни олмаслигини хоҳламоқда.

Бош директор верификация жараёни қандай қурилиши ҳақида гапирмаган. Аввал Twitter’да верификациядан ўтиш учун фойдаланувчи юқори даражадаги медиа машҳурлигини исботлаши ва оммабоп сайтларда эълон қилинган ўзи ҳақидаги материалларга ҳаволалар тақдим этиши керак эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар