10 март куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланган Саидикром Ниёзхўжаэв Тошкентдан Остона шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
У шу кунга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
С.Ниёзхўжаев маълумоти бўйича муҳандис-қурувчи. ТИВга келгунига қадар Ўзбекистон Президенти Девони ва ҳукумат тузилмаларида масъул лавозимларда ишлаган, жумладан давлат маслаҳатчиси ўринбосари, иқтисодиёт вазирининг ўринбосари бўлган.
Изоҳ (0)