Лаҳорда Покистон—Ўзбекистон савдо-маданий маркази очилди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.
Марказнинг очилиш маросимида Лаҳор мери М. Жавод, Панжоб савдо-саноат палатаси раҳбарияти, вилоятнинг 80 дан ортиқ йирик компаниялари ва туроператорлари вакиллари иштирок этди.
Покистоннинг Карачидан кейинги иккинчи йирик шаҳрида фаолиятини бошлаган марказ Ўзбекистон товар ва хизматларини илгари суриш, савдо ва инвестициявий алоқаларнинг янги йўналишларини излаш билан шуғулланади.
Шунингдек, марказ ўзбек экспортчиларига Покистон бозорини ўрганишга, тадбиркор ва туроператорларга эса икки томонлама ҳамкорлик борасида кўмак беради.
Изоҳ (0)