Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Қарорга асосан Амударё, Хўжайли, Чимбой, Қўнғирот, Беруний ва Тахиатош туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган объектлар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига:

  • давлат кўчмас мулки объектлари лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади;
  • давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг «ноль» ставкаси белгиланади;
  • 2020 йилнинг 1 февралига қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади.
Мазкур кичик зоналарда амалга ошириладиган инвестиция лойҳаларини молиялаштириш учун 75 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)