Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди, деб ёзади UzDaily.
Чунгонг Ўзбекистонда Парламент томонидан ижроия ҳукумати органларининг ҳисоботлари тингланиши, шунингдек, халқаро мажбуриятларнинг амалга оширилиши ва шартномаларнинг бажарилиши бўйича «йўл хариталари» тадбирлари режасининг тасдиқланиши амалиётини юқори баҳолади.
2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг боришига қизиқиш билдирилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг Ассамблея бўлғуси сессиялари ва Парламентлараро иттифоқнинг бошқа тадбирларидаги иштироки, иттифоқнинг асосий ҳужжатларини ўзбек тилига таржима қилиш, шунингдек, ҳамкорликнинг бош йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш борасида маълум режалар муҳокама қилинди ва келишувларга эришилди.
Изоҳ (0)