Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) бош директори Фрэнсис Гарри билан учрашди, деб ёзади UzDaily.
Фрэнсис Гарри Ўзбекистон ва ЖИМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолатидан қониқиш билдириб, ташкилотнинг уни ҳар томонлама янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Учрашув чоғида ҳамкорликдан амалий натижаларга эришиш учун томонларнинг барча имкониятларини ишга солиш борасида келишувга эришилди.
Интеллектуал мулк соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, миллий салоҳиятни ошириш, ушбу соҳанинг ЖИМТ халқаро меъёрларига мувофиқ ривожланиш барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)