Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Режиссёр Иброҳим Расуловнинг «Oппoқ орзулар» деб номланган фильмининг премьераси 28 март куни бўлиб ўтади. Бир йилдан ортиқ вақт давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни хонанда ва актёр Анвар Собиров ҳамда актриса Шаҳло Темировалар ижро этган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фильмда Беҳзод Муҳаммадкаримов, Муяссар Бердиқулова, Беҳзод Ҳамроев, Малика Жўраева сингари маҳоратли актёр ва актрисалар жамоаси жамланган. Микойил Сулейманов сценарийси асосида суратга олинган «Oппoқ орзулар» фильмининг премьераси Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фильм альцгеймер касаллиги ҳақидаги дунё фильмлари асосида ишланган. «Oппoқ орзулар» фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьерасига фильм продюсери Зафар Шодмонов катта тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фильмни 29 мартдан бошлаб Алишер Навоий номли кино саройида томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди