Мадриднинг «Реал» клуби такрорий ўйинда ҳам ПСЖдан устун келди ва Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўл олди
Нима бўлаётганини тушунмаяпман, вазиятни яхши ҳис қила олмадик. Ҳисобни тенглаштирдик, аммо ҳеч нарса ўзгармади. Ваҳоланки, прессинг ва ҳужум қилишда давом этишимиз керак эди.Унаи Эмери бу сафар ҳам Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок эта олмади. Энди эса ОАВ ПСЖ президенти жамоага Зинедин Зиданни олиб келишни режалаштираётгани борасидаги хабарларни қалаштириб ташлади.1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин тўпни бир-биримизга ошириб нимадир кутиш эмас, рақибга ҳақиқий босим қилишимиз тўғрироқ бўларди. Ўйин бошиданоқ шундай қилмадик ва ҳақли равишда турнирдан чиқиб кетдик. «Реал» эса ўзига ишониб ўйнади ва умуман асабийлашмади.
Ёзда трансферлар учун 400 миллион евро сарфлангач, ҳамма ПСЖ натижалари қандай бўлиши ҳақида муҳокамага киришди. Биз эса яна 1/8 финалда тўхтамоқдамиз. Аслида жамоа бундан анча ортиғига лойиқдек, бироқ ҳар сафар нимадир етишмаяпти.
Юлиан Дракслер, ПСЖ аъзоси
«Реал» биздан яхши ўйнади. Кўпроқ ҳужум қилишни истагандик, бироқ биринчи гол ва қизил карточка имкониятларимизга чек қўйди. «Реал» кейинги босқич учун ҳақлироқ эди.Аслида «Реал»дан мағлуб бўлиш эмас, 1/8 финалданоқ чиқиб кетганимиз оғриқли. Биз рақибдан 80 дақиқа яхшироқ ўйнаган биринчи ўйин ҳал қилувчи ролни ўйнади.
Ҳаммамиз турнирни тезроқ ютишни истаймиз. Ишонаманки, ПСЖ мухлислари қачондир Чемпионлар Лигаси кубогини нишонлайди. Ҳозир эса ўзимнинг кейинги тақдирим ҳақида ўйлаётганим йўқ.
Унаи Эмери, ПСЖ бош мураббийи
ПСЖ суперклубга ўз-ўзидан айланиб қолмади. Унга каттагина сармоя киритилди. Натижаларнинг бу каби давом этиши инвесторлар ҳафсаласини пир қилмайдими?
Мусобақадан чиқиб кетганимиз ҳамда баъзи футболчиларнинг бунга муносабати ҳафсаламни пир қилди. Қизил карточка эса ўйинни «ўлдирди».Биз ишлашда давом этишимиз, мухлисларни хурсанд қилиш учун янада кучайишимиз керак. Гарчи ўйин биз истаган кўринишда ўтмаган бўлса-да, биз ўз лойиҳамизга ишонишда давом этамиз. Ҳозир ўзгаришлар ҳақида ўйлашнинг вақти эмас. Хотиржамликни сақлаб, мушоҳада қилишимиз шарт.
Сармояларимиздан кўнглимиз тўқ, футболчиларга эса ишонамиз. Неймар ва Мбаппе клубимиз келажакларидир.
Носир Ал-Хелайфий, ПСЖ президенти
Изоҳ (0)